Канадага 10 минг уйғур мусулмонлари кўчиб келиши мумкин

0
2860
Фото: REUTERS/Blair Gable

Канада парламенти чоршанба куни Хитойнинг (Шарқий Туркистон) Шинжон вилоятидаги 10 минг мусулмон уйғур қочқинни икки йил ичида Канадага жойлаштириш бўйича мажбурий бўлмаган таклифни бир овоздан маъқуллади.

Либерал партияси депутати Самир Зубайри томонидан киритилган қонун лойиҳаси Жамоалар палатасидан маъыуллаб 322 та овоз олган ва унга ноль қарши овоз берилган. Бу қонун ҳукуматни учинчи мамлакатларга қочиб кетган уйғурлар ва бошқа туркий мусулмонлар Хитойда “босим ва қўрқитиш”га дучор бўлаётганини тан олишга чақиради.

Гарчи қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Бош вазир Жастин Трюдо ҳукуматини таклифни бажаришга мажбур қилмаса-да, кўпчилик томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиши, унинг озчилик ҳукуматини чора кўришга мажбур қилиши мумкин.

«Канада ҳар доим ҳимояга муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳиссасини қўшиб келади», деди Иммиграция вазири Шон Фрейзер. «Мен бугун Жамоатлар палатаси томонидан қабул қилинган таклифда белгиланган чора-тадбирларни илгари суриш учун барча партиялар аъзолари билан ишлашга қатъий қарор қилдим», дея қўшимча қилди вазир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг