Канада 6 февралда Хитойдан 300 нафар фуқароларини эвакуация қилишни режалаштиряпти. Ҳозирда бу парвозни амалга ошириш учун Хитой ҳукуматининг розилиги кутиляпти.
Хитойнинг Ухан шаҳридаги канадаликлар ташқи ишлар вазирлигидан электрон почта орқали пайшанба куни рейс учиши ҳақида хабар олдилар, дея хабар беради Canada Broadcasting Corp.
“Ҳозирда эвакуация қилиниши керак бўлган одамлар битта рейсга сиғмайди. Шунинг учун биз иккинчи самолётни ҳам жўнатмоқчимиз” дейди Канада Бош Вазири Жастин Трюдо.
Эвакуация қилинганлар Торонтонинг шимоли-шарқидаги Трентон ҳаво кучлари базасида 14 кун давомида карантинга жойлаштирилади.
Ҳозирда Канаданинг ўзида 4 нафар одам вирусни юқтириб олгани аниқланган.
Маълумот учун, ҳозиргача коронавирусдан 427 нафар киши ҳалок бўлган ва 20,438 киши уни юқтириб олган.