ЖССТ: ”Коронавирус инсониятнинг биринчи рақамли душманидир”

0
1750
Фото: Fernando Vergara/AP

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 13 миллиондан ошар экан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейсус бу инфекция борасида жиддий огоҳлантириш бериб, уни “инсониятнинг биринчи рақамли душмани” эканлигини таъкидлади.

Олти ярим ой мобайнида коронавирус туфайли дунё бўйлаб ярим миллиондан ортиқ одам вафот этди. Гебрейсуснинг сўзларига кўра, агар эҳтиёт чораларига амал қилинмаса дунё яқин келажакда олдинги нормал ҳаётга қайтмайди.

“Мен очиғини айтаман, жуда кўплаб мамлакатлар вирус билан курашда нотўғри йўлни танладилар. Ҳозирда коронавирус инсониятнинг биринчи рақамли душманилигича қолмоқда. Агар қоидаларга амал қилинмаса, биз гувоҳи бўладиган ягона нарса бу пандемиянинг давом этиши бўлади ва вирус ёмонлашишда давом этаверади” дейди Гебрейсус ЖССТнинг виртуал мажлисида.

Ҳозирда коронавирус Шимолий ва Жанубий Америкада энг тез суратда тарқалмоқда. Бу ердаги касалланганлар ва ўлганлар сони дунёдаги умумий кўрсаткичнинг ярмидан ҳам кўпроғини ташкил қилмоқда. Биргина АҚШнинг ўзида коронавирусга чалинганлар сони 3.3 миллиондан ошиб кетди. Бу мамлакатда ҳамон вируснинг авж нуқтаси давом этмоқда. Қўшма Штатларда 10 июлда кунлик касалланиш бўйича рекорд қайд этилиб, 69 070 кишида коронавирус борлиги аниқланди.

Коронавирус илк бор 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойда қайд этилган эди. Ушбу касалликка чалинганлар сони бир миллионтага етиши учун 3 ойга яқин вақт кетганди. Лекин, шундан кейин унинг тарқалиши жуда тезлашиб борди. CОVID-19 ни юқтириб олганлар сони 12 миллиондан 13 миллионтага етиши учун эса атиги 5 кун кифоя қилди.

Мутахассисларнинг айтишича, касалланганлар ва ўлганлар ҳақида берилган расмий статистика уларнинг асл сонидан кам бўлиши мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг