ИЁД бошқаларга қолдиришади. Volkswagen асосий эътиборни электромобилларга қаратмоқда

0
1574

Яқин келажакда Volkswagen сезиларли даражада ўзининг электр транспорт воситаларининг турларини кенгайтиради, дея ёзмоқда  Autogeek

Концерн режасида, MEB модул платформасидаги электр моделларини оммавий тарзда ишлаб чиқаришни бошлаш.

Бу дастур ички ёнув двигателидан аста-секин воз кечишни кўзда тутади.
Шундай тарзда, 2026 йилгача Volkswagen бензин ва дизель двигателлари кейинги авлодини чиқаради ва булар энг сўнггиси бўлади.

Стратегик режалаштириш раҳбари Михаэль Йост сўзларига кўра, компания ҳозирда «ноль қийматдаги чиқиндили» автомобиллар учун сўнгги платформасининг ишланмаси билан шуғулланмоқда экан.

Концерн режаларига кўра, оҳирги  беш йил давомида анъанавий ички ёнув двигателли транспорт воситаларидан, электр транспорт воситаларига ўтиш учун ва автопилот тизими учун $ 50 миллиард сарфлайди. Бундай ўтиш, Skoda ва Seat  (улар ҳам MEB платформасидан фойдаланади) кенжа Audi  электромобилларига ҳам таъсир қилади. Бироқ, Porsche ва Audi йирик электр моделлари учун РРЕ (Premium Platform Electric) платформаси деярли тайёр.

Бундан ташқари, яна таъкидланишича, ички ёнув двигателларидан воз кечилишига қарамасдан, 2050 йилгача Volkswagen ушбу транспорт воситалари глобал гаммасини сақлаб қолади: улар зарядлаш станциялари кам ривожланган ҳудулар учун ишлаб чиқарилади. Шунингдек, ИЁД чиқиндиларга қарши талаблар бўлмаган мамлакатларда сақланиб қолиниши мумкин.

Аввалроқ, Autogeek  хабар қилинганидек, немисларнинг Audi автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси 2023 йилгача электромобиль ишлаб чиқаришни кўпайтиришни ва бу соҳага 14 миллиард Евро инвестиция киритиш ниятида.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг