Исроилда 2 март куни сайловлар бўлиб ўтади. Бу бир йилдаги учинчи сайловдир

0
1653
манба: AFP

12 декабрь куни Исроил парламенти мамлакатда яна сайлов ўтказилишини маълум қилди. Ушбу сиёсий жараён келгуси йилнинг 2-мартига белгиланган бўлиб,  бу мамлакатдаги бир йилдан озроқ муддатдаги учинчи сайловдир.

Янги сайлов ўтказилишини парламентнинг 94 аъзоси бир овоздан маъқулланган. Энди сентабр ойида сайланган парламент тарқатиб юборилади.

Ҳозирда Исроилнинг амалдаги Бош Вазири Бенямин Нетаньяху коррупсияда айбланмоқда. 70 ёшли Нетаняху ҳар қандай қонунбузарликларни инкор этиб,  расмий ҳокимиятни ўзига қарши «фитна» уюштиришда айбламоқда. Ушбу айбловларга қарамай, Нетаняху сайлов ўтказилиб янги ҳукумат шакллангунча ўз лавозимида қолади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг