Исроил кучлари Ғарбий Соҳил эгаллаб олинган ҳудудда, тунги рейдлар пайтида 11 нафар фаластинликни ҳибсга олди. Бу хақида «Anadolu Ajansi» хабар бермоқда.
Ҳибсга олинган фаластинликлар Исроил ҳарбий кучлари томонидан террорчилик фаолиятига алоқадорликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари Ғарбий Соҳилнинг босиб олинган ҳудудларида мунтазам равишда ҳибсга олишларни амалга ошириб келмокдалар.
Айни пайтда мамлакат қамоқхоналарида 5500 дан ортиқ фаластинликлар сақланмоқда.