Исроил Ҳарам-и Иброҳим масжидига қадамма-қадам бостириб кирмоқда

0
2023
манба: www.dirilispostasi.com

Исроил Ҳарам-и Иброҳим масжидига бостириб кириб, ўз тартиб-қоидаларини ўрнатди.

Фаластин Вақф ва диний ишлар вазирлигининг ёзма баёнотидаги мунтазам тақиқлардан ташқари, бу ойда яҳудийлар байрамларининг кўпайгани баҳонаси билан Ҳарам-и Иброҳим масжидида намоз 78 мартадан кўпроқ ўқила олмади.

Қадамма-қадам оккупация”

Исроилнинг Ҳарам-и Иброҳим масжидидаги армиясини кучайтирганлиги ва масжидда байрам баҳонасида намоз ўқишни таъқиқлаганлиги таъкидланган баёнотда, оккупация кучлари мусулмонларга масжидга киришда босим ўтказганлиги, масжидга киришни қисқартириш мақсадида назоратнинг кучайтирилганлиги ва турли тақиқлар жорий этилганлиги аниқланди.

Баёнотда “провокацион” ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилиб, “масжидга бостириб кирган Исроилнинг бу борадаги нияти аксинча” экани ва Исроил Ҳарам-и Иброҳимни босқичма-босқич ўз назорати остига олишга уринаётганлиги таъкидланган.

“Фаластинликларни жомеъга чақириш”

Фаластиннинг бошқа шаҳарларида истиқомат қилувчи фаластинликларни, хусусан, Ал-Халилдаги аҳолинини масжидга келиши чақирилган баёнотда Исроилнинг гегемон режаларини тўхтатиш учун ҳаракатларни кучайтириш талаб қилинган.

Исроил томонидан ўрнатилган тақиқ туфайли 1994 йилдан бери Ҳарам-и Иброҳим масжидида жума кунлари шом ва хуфтон намозлари, шанба кунлари бомдод, пешин, аср ва шом намозлари, қолган кунларда эса шом намози ўқилмаяпти.

Бу ҳам етмагандек, Исроил ҳукумати яҳудийларнинг байрамини баҳона қилган ҳолда, баъзи кунлари намоз ўқилишини умуман  тақиқлайди.

Пайғамбарлар ва уларнинг турмуш ўртоқлари қабри шу масжид тагида!

Ал-Халил шаҳридаги Ҳарам-и Иброҳим масжиди остидаги ғорда Ҳазрати Иброҳим ва унинг хотини, унинг қабри ёнида, шунингдек, Ҳазрати Исҳоқ, Ҳазрати Ёқуб, Ҳазрат Юсуф ва уларнинг хотинлари қабрлари жойлашганлиги аниқланди.

Исроил ҳукумати томонидан 1967 йилда ишғол қилинган масжид 1994 йил 25 февраль куни бомдод намозни ўқиётган мусулмонларга қарата ўқ узган яҳудий фанатигининг ҳаракатидан сўнг ёпилган эди ва очилганда, ярмидан кўпи яҳудийлар ҳиссасига топширилди.

Ҳазрати Исҳоқ ва унинг рафиқалари қабрлари мусулмонларга берилган қисмида, қолганларнинг қабри эса яҳудийларга берилган қисмларда қолдирилиб, ибодатхоналарга айлантирилди.

Тарихдан маълумки, “Ал-Халил масжиди қирғини” деб номланган воқеада 29 фаластинлик ҳалок бўлган ва 150 дан ортиқ фаластинликлар жароҳатланган эди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунга келиб масжиднинг бўлинган қисмлари ҳар йили 10 кун муддатга мусулмон ва яҳудий зиёратчилари учун очиқдир.

Ал-Халил шаҳрида, хусусан, Ҳарам-и Иброҳим масжиди атрофида исроиллик аскарлар ва фаластинликлар ўртасида тез-тез тўқнашувлар содир бўлмоқда.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг