Испанияда ўқитувчилар коронавирусга чалингач мактаб ёпилди

0
1510
Фото: Reuters

Испания ҳукумати бир неча ўқитувчиларда CОVID-19 аниқлангач Баск ҳудудидаги бошланғич мактабни ёпди. Бу мамлакат бўйлаб таълим муассасалари шу ҳафтада қайта очилганида кейин бутунлай фаолияти тўхтатилган биринчи мактаб бўлди.

Испанияда олти ойлик танаффусдан кейин ўқувчилар бироз хотиржам бўлиб мактабга қайтишганди. Лекин, таълим даргоҳларининг очилиши янги касалланиш ҳолатларини янада ошириб юбориши ҳақида хавотирлар ҳам мавжуд. Ҳозирда Испания Шарқий Европадаги вирус энг кўп тарқалган мамлакат бўлиб турибди.

Ўқитувчилар ва ота-оналар ўқувчилар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар мактаб очилишига озгина вақт қолганда амалга оширилгани учун ҳукуматни танқид қилишди.

Лекин, таълим вазири Изабел Селанинг айтишича, мактабларнинг қайта очилиши ижобий тарзда юз берди ва касалланиш ҳолатлари фақат бир неча жойлардагина аниқланди холос.

“Бизнинг 26800 та мактабимиз бор. Кечаги ҳолатга кўра, мактабларимизнинг 53 тасида касалланганлар аниқланган. Бу мактаб ходимларининг жуда яхши ишлаганларини англатади” дейди Села.

Испанияда шу ҳафта бошида CОVID-19 аниқланган мактабларда фақат бир неча ўқувчилар уйга жўнатиб юборилган ва кам сонли ўқитувчилар карантинга олинганди. Лекин, Баскдаги бошланғич мактаб батамом ёпилди.

Испанияда ҳозиргача жами бўлиб 554 143 киши коронавирусни юқтириб олган ва уларнинг 29 699 таси вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг