Қирғизистон аёлларига рўмолда паспортга суратга тушиш учун рухсат берилди

0
2389

2004 йилдан буён республиканинг паспорт идоралари фотосуратлари кийим бошда бўлган мурожаатчиларнинг аризаларини қабул қилишни тўхтатган эдилар- деб ёзади dw.com.
 
Ўшандан буён мусулмонлар ҳаракатининг фаоллари диний ҳуқуқларининг бузилаётгани хақида бир неча бор баёнотлар бериб келар эдилар.

Қирғизистон муслима- аёллари “Мутакалим” жамоат бирлашмасининг расмий идоралар билан уч йиллик кураши уларнинг ғалабаси билан якунланди.

Улар паспортда рўмолда суратга тушиш учун рухсат берилишига харакат қилишган эди. Қирғизистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш Давлат аҳборот ресурслари ва технологиялари агентлиги (ДАРТА) томонидан амалга оширилади.

Унинг собиқ директори Амангелди Кенжатаев, ҳижобда паспортга суратга тушишга таъқиқ,  миллий хавфсизликни таъминлаш учун терроризм ва экстремизмга қарши кураш стратегияси доирасида киритилганлиги хақида  бир неча бора баёнот бериб келган.

Фақат яқиндагина  ДАРТАнинг янги директори Турсунбек Коеналиевнинг тайинланишидан сўнг, идоралараро гуруҳ тузилиб, аввалги чекловлар бекор қилинди.

Ушбу қарорни «Мутакалим» жамоат бирлашмаси раҳбари Фронтбек қизи Жамол олқишламоқда.

Мусулмонлар ҳаракатининг фаоллари, кўп йиллардан буён Қирғизистон ҳукумати уларнинг диний ҳуқуқларини бузган, чунки Қуръон аёл кишига бош кийимсиз бегона эркаклар олдида пайдо бўлишига рухсат бермайди деб ҳисоблайдилар.

Ўзларининг ҳимояси учун  муслима аёллар мамлакат бўйича 45 минг имзо тўплашди, дейди Фронтбек қизи Жамол. Расмий хукумат барибир- ён беришди.

Агар буни диний эътиқод талаб этадиган бўлса, энди Қирғизистонда бош кийимида паспортга суратга тушиш мумкин.

Фақат ягона чеклов бўлиб – рўмолларнинг ранги оқ ёки ёрқин ва юзини беркитиб қўймаслиги шарт.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг