Тинчлик музокаралари давом этаётганига қарамай Афғонистонда ҳарбий тўқнашувлар тўхтамаяпти. Сўнгги жангда Толибоннинг 65 нафар аъзоси ўлдирилди

0
1409
Фото: Al Arabiya

Сентябрь ойининг 12 санасида Қатар пойтахти Доҳада Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича тинчлик музокараларини бошлашди ва у ҳамон давом этмоқда. Шунга қарамай, бу икки қарши тараф ўртасидаги қонли тўқнашувлар тўхтамаяпти, балки, олдингидан ҳам кўра даҳшатлироқ кўриниш олмоқда.

Шундай тўқнашувларнинг яна бири чоршанба куни тунда бўлиб ўтди. Унда Толибон вакиллари Пактика вилоятининг Вазихва туманидаги ҳукуматнинг ҳарбий қароргоҳига ҳужум қилишди. Ҳукумат расмийларининг 24 сентябрь куни берган хабарларига кўра, мазкур қонли тўқнашувда афғон хавфсизлик кучлари Толибоннинг 65 нафар аъзосини йўқ қилган.

“Жанг бир неча соат давом этди. Толибон жиддий йўқотишларга дуч келиб, 65 нафар аскаридан айрилди ва яна 35 нафар толиблар яраланди. Афсуски, полициянинг 3  нафар ходими шаҳид бўлди ва 6 нафар ходим жароҳатланди ” дейди Пактика вилоятининг матбуот котиби шоҳ Муҳаммад Ариан.

Доҳада давом этаётган тинчлик музокаралари жуда секинлик билан олиб борилмоқда. Толибон ва Афғонистон ҳукумати делегацияси якуний қарорга келишдан олдин турли хил шартларни кўриб чиқмоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг