Интервью: Пандемия шароитида Москвадаги меҳнат муҳожирлари (видео)

0
970
Фото: FACEBOOK

Россияда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари зўравон экстремизм таҳдидига (хусусан, радикал шовинист гуруҳлар ҳужумлари, полиция, федерал миграция хизматчилари тақибига) учрашиш холатлари кўп кузатилади.

Москвдаги migrant.mobi лойиҳаси асосчиси Ботир Шермуҳаммад билан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ масалалар ва муаммолар, жумладан, пандемия шароитида уларнинг аҳволи қандай кечаётганлиги ҳақида суҳбат уюштирилди.

Суҳбат давомида Россия Федерацияси ҳукумати томонидан меҳнат муҳожирларига оид энг оҳирги расмий ҳужжатларнинг қисқача шарҳига ва мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтилди.

Ботиржон Шермуҳаммад саволларга жавоб бериш давомида, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари билан боғлиқ муаммоларга тўхталар экан, уларни ечими юзасидан ўз таклифларини бериб ўтди.

Шунингдек, Россияга ишлаш учун ташриф буюрувчи мигрантлар учун зарурий тавсиялар ва ҳуқуқий маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

Ушбу https://migrant.mobi/uz/ сайти орқали ҳозирда Россия Федерациясида бўлиб турган мигрантлар ёки Россияга ташриф буюриш ниятида бўлган ўзбекистонликлар  ўзлари учун зарур бўлган маълумотларни олиши мумкин.

Унда интерактив равишда  қуйидаги муҳим маълумотларни олиш имконият мавжуд:

  •  РФ ҲУДУДИГА КИРИШГА “ЗАПРЕТ” МАВЖУДЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
  • “ПАТЕНТ” ВА “РАЗРЕШЕНИЕ НА РАБОТУ” ҲАҚИҚИЙЛИГИНИ ТЕКШИРИШ
  • “ПАТЕНТ” ТАЙЁРЛИГИНИ ТЕКШИРИШ (ФАҚАТ МОСКВА УЧУН)
  • “ИНН” РАҚАМИНИ АНИҚЛАШ
  • “ИНН” РАҚАМИНИ ПАТЕНТ ОРҚАЛИ АНИҚЛАШ (ФАҚАТ МОСКВА УЧУН)
  • “ПАТЕНТ” ТЎЛОВИ УЧУН КВИТАНЦИЯНИ ТЎЛДИРИШ

Шунингдек, Россияга самолёт орқали учиш, меҳмонҳонага буюритма бериш каби бепул он-лайн хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

https://migrant.mobi/uz/ сайтида эълонлар майдончасида Россия Федерациясида юрган меҳнат мигрантлари учун иш изловчилар билан бирга, иш берувчиларнинг эълонлари ҳамда бошқа муҳим сервислар ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.

 

Материал USAIDнинг Марказий Осиёда барқарорликни қўллаб -қувватлаш лойиҳаси доирасида тайёрланди

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг