Индонезияда стадиондаги тартибсизликда 170 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

0
597
Фото: ЕРА

Индонезияда футбол ўйини вақтида юз берган тартибсизлик оқибатида камида 174 киши ҳалок бўлди, 11 киши жиддий жароҳат олди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.

Ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин – сўнгги икки соат ичида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тўплайдиган Шарқий Ява табиий офатларни бошқариш агентлиги ҳар соатда рақамларни янгилаб, ўлим ҳолатлари ортгани ҳақида хабар бермоқда.

Фожиа Маланг шаҳридаги стадионда маҳаллий «Арема» клуби ва Шарқий Ява провинсияси маркази Сурабаянинг «Персебая» жамоаси ўртасидаги ўйин вақтида юз берди. Учрашув 3:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Финал ҳуштаги янграгандан сўнг, минглаб Арема мухлислари майдонга югуришди, тўқнашувлар бошланди. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган ва тиқилинч юзага келган. Шифокорларнинг фикрича, аксарият ҳолларда ўлимга газдан бўғилиш сабаб бўлган.

Тартибсизликлар стадион ташқарисида ҳам давом этиб, бир неча полиция машинаси ёқиб юборилган. Икки полициячи ҳам ҳалок бўлган.

Индонезия футбол федерацияси Аремага мавсум охиригача уй учрашувларини ўтказишни тақиқлади ва бўлажак барча ўйинларни бир ҳафтага қолдирди.

Индонезияда футбол ўйинларида зўравонлик ва тартибсизликлар кам учрайди. «Арема» ва «Персебая» футбол клублари эски ва принсипиал рақиблар. «Персебая» мухлислари тўқнашувлар бўлишидан қўрқиб, Малангдаги ўйинга чипта сотиб олишлари тақиқланган. 38 минг томошабинга мўлжалланган стадионда ўтказилган ўйинда 42 мингга яқин томошабин йиғилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг