Индонезияга Хитойдан илк вакциналар олиб келинди

0
1228
Фото: Reuters

6 декабрь куни Индонезияга Хитойдан коронавирусга қарши вакцина олиб келинди. Бу ҳақда Индонезия президенти Жоко Видодо хабар берган. Айни пайтда Индонезия ҳукумати аҳолини оммавий эмлаш дастурини ишлаб чиқмоқда.   Жоко Видодонинг айтишича, мамлакатга Хитойнинг SinoVac Biotech Ltd компанияси топмонидан ишлаб чиқилган вакцинадан 1. 2 миллион дозада олиб келинди. Ушбу вакцина Индонезияда август ойидан бери синовлардан ўтказилаётган эди. Индонезия ҳукумати январ ойи бошида яна 1.8 миллион дозада SinoVac Biotech Ltdнинг вакцинасини сотиб олишни режалаштирмоқда.   Президентнинг қўшимча қилишича, Индонезия декабр ойида 15 миллион доза ваксина ишлаб чиқариш учун хомашёни, кейинги ойда эса 30 миллион дозага мўлжалланган материалларни қабул қилишни режалаштирмоқда.   Сўнгги пайтларда Индонезияда коронавирус тарқалиши тезлашмоқда. Якшанба кунги ҳолатга кўра Индонезияда CОVID-19 га чалинганларнинг умумий сони 575 796 кишини, қурбонлар сони эса 17 740 нафарни ташкил қилмоқда. Бу Жануби-шарқий Осиё мамлакатлари орасидаги энг юқори кўрсаткичдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг