Индонезиядаги зилзиладан сўнг ҳукумат цунами хавфидан огоҳлантирмоқда

0
1821
Манба: The Straits Times

Душанба куни Индонезиянинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Сулавеси оролида 6.9 магнитудали зилзила содир бўлди. Жиддий зарарлар ҳақида хабар қилинмади. Хукумат цунами хавфидан огоҳлантирди. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

БМКГ геофизик агентлигига кўра, якшанба куни кечаси содир бўлган зилзила маркази 36 км чуқурликда, бир неча кичик силкинишлар билан содир бўлган.

Зарба тўлқини биноларни қаттиқ силкитди, баъзи шаҳарларнинг фуқаролари ўртасида ваҳима қўзғатди. Ҳукумат одамларни янада баландроқ жойларга кўчиришга чақирди.

«Зилзила жуда кучли ва узоқ вақт давом этди» дейди тадқиқот-қутқарув идорасининг матбуот котиби Юсуф Латиф.

«Эпицентрга энг яқин шаҳар – Тернатеда жароҳатлар ёки ярадорлар ҳақида хабарлар бўлмади», дея қўшиб қўйди у.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг