Индонезияда тимсоҳ аёл кишини ўлдирди

0
2689
fzashion.ru

Индонезияда тимсоҳ ҳужум қилиши оқибатида бир нафар аёл ҳалок бўлди. Яна бир киши қидирилмоқда.

Бу ҳақда жума куни табиий офатлар бўйича агентлик вакиллари хабар берган.

Пайшанба куни кечқурун тимсоҳ аёлга ҳужум қилди ва унинг жасади ўша куни кечқурун Лалинду дарёсидан топилди.

Шунингдек, яна бир аёл Ласоло дарёсида тимсоҳ томонидан жароҳатланган ва у қидирилмоқда.

«Ҳа, жума куни яна бир ҳужум бўлди ва биз воқеа қурбонини қидиряпмиз», дейди агентлик раҳбари Жасмидин.

Маҳаллий қутқарув агентлиги маълумотларига кўра, Индонезияда бу йил тимсоҳларнинг ҳужумларидан камида тўрт киши ҳалок бўлган.

Maнба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг