Лавров ва Помпео Эрон бўйича йиғилиш ўтказишни муҳокама қилишди

0
1600
Фото: AFP

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг хабарларига кўра, АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 16 август куни телефон орқали мулоқот ўтказишди. Икки давлатнинг юқори мартабали мулозимлари ушбу мулоқотда Россиянинг Эрон масаласи бўйича БМТнинг видеосаммитини ўтказиш борасида берган таклифини муҳокама қилишган.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин АҚШ ва иккинчи тараф бўлган бир қанча мамлакатлар- Британия, Франция, Хитой, Германия ҳамда Эрон ўртасида БМТнинг виртуал йиғилишини ўтказиш таклифини берганди. Путин бундан мақсад БМТда Эрон сабабли юзага келиши мумкин бўлган қарама-қаршилик ва зиддиятларнинг олдини олиш эканлигини таъкидлаган. Хитой Владимир Владимировичнинг бу таклифини қўллаб-қувватлашини айтган.

2015 йилда Эрон дунёнинг етакчи мамлакатлари бўлган Британия, Франция, Хитой, Германия, АҚШ давлатлари билан ядро қуроллари бўйича келишувга эришганди. Аммо, Трамп президент бўлиб сайланганидан кейин АҚШни бу шартномадан чиққани ҳақида эълон қилди. Натижада, бу икки мамлакат ўртасидаги можаролар авж олди.

Яқинда АҚШ БМТ томонидан Эронга қўйилган қурол тақиқини узайтириш бўйича таклиф берди. Аммо, 14 август куни бўлиб ўтган овоз бериш жараёнида БМТнинг Хавфсизлик кенгаши Қўшма Штатларнинг бу таклифини рад этди. 15 августда эса АҚШ президенти Дональд Трамп БМТда Эронга қарши санкцияларни жорий қилиш бўйича ишларни бошлашини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг