Индонезияда Мерапи вулқони отила бошлади

0
809
Фото:yandex.ru

Индонезиянинг Ява оролида жойлашган Мерапи вулқони отила бошлади. Бу ҳақда «Associated Press» нашри хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кеча, 8 август куни вулқон кратеридан улкан кул тутуни тепага кўтарилиб, бир неча аҳоли пунктларига ёғилган ва тахминан етти марта лава отилиши кузатилган.

Қайд этилишича, ҳукумат вулқондан 5 км радиусда яшайдиган аҳолидан ўз уйларини тарк этишни сўрамоқда. Ҳозирча табиий офатдан жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Маълумот ўрнида, Мерапи — Индонезиядаги энг фаол уйғоқ вулқон. У Марказий Ява провинсиясида, Жокякарта шаҳридан 30 км узоқликда жойлашган бўлиб, баландлиги 2910 метрга тенг. Ушбу вулқонинг кучли отилиши сўнгги марта 2010 йилда кузатилган ва оқибатда 347 киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Германияда 13 минг йил “ухлаган” вулқон ҳаракатланаётгани ва Италияда Европадаги энг йирик вулқон отилгани эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг