Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари сўнгги бир ҳафта ичида 6 мингга яқин ноқонуний муҳожирни ҳибсга олди, дея хабар беради «Anadolu Ajansi» 22 сентябрь куни.
Ноқонуний муҳожирларни қўлга олиш бўйича махсус операциялар мамлакатнинг бир неча вилоятида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келган қочқинлар учун қулай транзит жойидир. Мигрантлар ўз мамлакатларидаги ички можаролардан қочиб, Туркия орқали Европа Иттифоқи ҳудудига киришни орзу қиладилар.
Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 2018 йилда Туркияда 268 мингга яқин одам ҳибсга олинган, уларнинг барчаси иммиграция агентликларига топширилган.