Ҳинд миллатчилари: Моди бизни аҳоли сонини назорат қилиш билан боғлиқ ташаббусларда қўллаб-қувватлади

0
1614
Манба: Times India

Ҳиндистондаги ўта ўнг Шив Сена партияси (Шиважи армияси) Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига аҳолини назорат қилиш ташаббусларини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақида Ҳиндистоннинг «Аж» нашри хабар бермоқда.

Шив Сена вакили Санжай Раут журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Нарендра Моди бошчилигидаги Ҳиндистон ҳукумати ҳинд миллатчиларининг «демографик портлаш»га қарши даъватига қулоқ солганини таъкидлади. Партиянинг расмий вакили сўзларига кўра, Шив Сенада фаолият юритувчи Бал Кешав Такереи бир неча марта Ҳиндистон аҳолисини қаттиқ назорат қилиш зарурлигини фаол равишда илгари сурган. Санжай Раут, шунингдек, Шив Сена ташаббусларини амалга ошириш Ҳиндистоннинг миллий манфаатларига тўлиқ жавоб беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 15-август куни Ҳиндистон мустақиллиги куни муносабати билан халққа мурожаатида Нарендра Моди барча ҳиндларни ўз фарзандларининг туғилишини онгли равишда режалаштирган ҳолда кичик оилалар яратишга чақирди. Ҳиндистон Бош вазири бундай оилалар «бахтли, фаровон ва соғлом бўлишлари» мумкинлигини таъкидлади.

Ҳозирги вақтда Ҳиндистон аҳолиси 1,34 миллиард кишини ташкил этади ва унинг ўсиш суръати йилига 1,1 фоиздан ошиб бормоқда. Мутахассисларнинг фикрига кўра, 2025 йилга келиб аҳолининг барқарор ўсиши ва тупроқнинг ёмонлашиши туфайли Ҳиндистон ўзини тўлиқ озиқ-овқат билан таъминлай олмаслиги мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг