Саудия Арабистони 2021 йил май ойининг охирига қадар Pfizer компанияси томонидан яратилган CОVID-19 вакцинасидан уч миллион дозада сотиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар берди Al Arabiya 29 декабрь куни.
Pfizer Саудия Арабистонига 2021 йил февраль ойининг охирига қадар бир миллион дозада вакцинани етказиб беради. Шу ойнинг бошида Саудия Арабистонининг озиқ-овқат ва фармацевтика идораси Pfizerнинг коронавирус вакцинасини Қиролликда рўйхатдан ўтказишга розилик берганди. Шунингдек, Қироллик синовлардан ўтганидан кейин бошқа вакциналарни ҳам рўйхатдан ўтказиши кутилмоқда.
Саудияда 17 декабрдан вакцина қабул қилиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш жараёни бошланганди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Қиролликда 27 декабргача 700 минг киши онлайн рўйхатдан ўтиб бўлди. Вазирлик вакили Муҳаммад ал-Абдул ал-Алининг сўзларига кўра, вакцина учун рўйхатдан ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади ва у жамиятнинг барча аъзоси учун очиқ бўлади.