«Илҳом» театри ҳақида

0
1823
Фото: iticket.uz

Тошкентдаги машҳур «Илҳом» театри биносиз қолиши мумкин. Сабаби, театр жойлашган «Shodlik Palace» меҳмонхонасининг янги мулкдори театр раҳбариятига бинони бўшатиш ҳақида огоҳлантириш берган.

Ушбу ҳодиса сабаб кенг жамоатчилик кўплаб эътирозларни билдирмоқда. Умуман олганда «Илҳом» театри ҳақида айтилган деярли барча фикрларга қўшиламан. Жумладан:

1️⃣ Нега бинолар хусусийлаштирилаётганда ва ёки сотилаётганда, у ерда жойлашган маданият масканлари тақдирини ўйлашмайди? Маданият, санъат ва илм масканлари дахлсиз бўлиши керак.

2️⃣ “Илҳом” театри Ўзбекистон санъатининг ноёб дурдонаси, мамлакатда маданий хилма-хилликнинг ифодаси. Ҳукумат театрни … асраб қолиши керак.

3️⃣ Бизда меценатлик маданияти яхши ривожланмаган. Масалан, Буюк Британияда 2014-2015 йилларда театрларга:
– бизнес соҳаси 15 млн фунт стерлинг;
– индивидуал хайриялар орқали 28 млн фунт стерлинг;
– турли фондлар орқали 32 млн фунт стерлинг пул келиб тушган.
Бизда ҳам қачон бундай маданият шаклланади билмадиму, лекин ҳозир «Илҳом» театрини йўқотиш, бу худди Тошкентдаги “Сайилгоҳ”ни кесиб ташлаган каби жиноят бўлади.

4️⃣ Ва ниҳоят охирги фикр. «Илҳом» театрини сақлаб қолиш тадбиркорга зуғум ўтказиш билан бўлмаслиги керак.  Яъни театр биноси хусусий мулк. Мулкдор ўз мулки бўйича мустақил қарор қабул қилишга ҳақли. Театрнинг ижара шартномасида нима ёзилган билмадиму, лекин агар бинони бўшатиш ҳақидаги талаб қонун доирасида бўлса, унда «Shodlik Palace» меҳмонхонасининг мулкдорини театрни сақлаб қолиш йўлида нимагадир мажбурлаш ҳам керак эмас. Бу ўз-ўзидан шахсий мулк дахлсизлигига зид. Яна ҳам аниқроғи бу қайсидир тарихий газетанинг ёпилиб кетишидан сақлаб қолиш учун ёппасига халқни мажбурий обуна қилдириш билан бир хил.

Ҳозирги вазиятда «Илҳом» театрини сақлаб қолиш учун ёки мулкдор билан музокаралар олиб бориб, уни кўндиришга ҳаракат қилиш керак, ёки бошқа муқобил йўл қидириш керак.

Картинки по запросу "театр ильхом"Муаллиф: Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг