«Биз сизнинг ҳаётингизни тиклаш учун барча имкониятларни ишга соламиз»

0
1783
Фото: Financial Times

Пайшанба куни Япониянинг бош вазири Шинзо Абе тайфун бўлган ҳудудларга борди. Шунингдек, ҳукумат фалокат сабабли 22 октябрдаги Император Нарухитонинг расмий тахтга ўтиришига бағишланган парадни кейинга қолдирганини маълум қилди.

«Биз сизнинг ҳаётингизни тиклаш учун барча имкониятларни ишга соламиз», деди Абе эвакуация марказидаги ерда ўтирган икки кекса аёлга тиз чўкиб. Абе ҳукумат табиий офатлардан кўрилган зиённи бартараф этиш учун 710 миллион йена (6.53 миллион доллар) сарфлашини айтди. Молия вазири Таро Асо ҳукуматнинг қайта тиклаш учун 500 миллиард йена захираси борлигини ва агар керак бўлса,  қўшимча бюджет кўриб чиқилишини маълум қилди.

Маълумот учун, ўтган ҳафта содир бўлган «Хагибис» тўфони оқибатида камида 77 киши ҳалок бўлди.  Тўққиз киши бедарак йўқолган ва 346 киши жароҳатланган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг