ICD (Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси) Ўзбекистонда исломий молиялаштиришни ривожлантиради.

0
1827
Манба: www.arabnews.com

Хусусий Соҳани Ривожлантириш Ислом Корпорацияси (ICD) Ўзбекистондаги хусусий тижорат банки «Капиталбанк» га Исломий банкнинг янги ойнасини яратишда техник маслаҳат хизматларини кўрсатишда кўмаклашиш тўғрисида шартнома имзолади. Бу хақда Arab News хабар бермоқда.

Шартнома ICD нинг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида, аъзо мамлакатларнинг ривожланиш имкониятларини ўрганиш ва Марказий Осиёда, айниқса Ўзбекистонда ICD нинг маслаҳат таъсирини кучайтириш вазифаси доирасида имзоланди.

ICD Капиталбанкка шариат, бухгалтерия ҳисоби, ахборот технологиялари, маркетинг ва алоқа, кадрлар ва ҳуқуқий соҳаларда ёрдам беради, бу эрда кенг кўламли назарий машғулотлар ва Ислом банкларида амалий машғулотлар кўмаги билан бирлашади.

Ayman Segyini, ICD Бош директори: «Биз Капиталбанкни қўллаб-қувватлаш тўғрисида битим имзолаганимиздан ва шерикларимиз учун ишлаб чиқилган Исломий молия институтлари дастури доирасидаги тажрибамиз билан ўртоқлашишдан мамнунмиз ва иштирокчи мамлакатларда исломий молия саноатини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда маслаҳат бериш ва ёрдам бериш мақсадидамиз.»

«Капиталбанк» вакили бўлган Олег Ким: «Биз банкда исломий ойна очилиши, ўзларининг диний эътиқодлари туфайли анъанавий банк хизматларидан фойдаланмаётган аҳолининг маблағларини жалб қилишига ишонамиз. Бундан ташқари, юридик шахслар шариатни молиялаштириш имкониятига эга бўладилар. Шундай қилиб, Исломий банкинг ёрдамида молиявий имкониятлар яхшиланиши, бу маҳаллий ва глобал иқтисодиётда катта миқдордаги жамғарма пулларини олиб келади.»

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг