ХВ делегацияси ва USAID таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди

0
1996

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси АҚШнинг халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (USAID) маъмуриятининг катта ёрдамчиси Глория Стил билан учрашув ўтказди- дея хабарқилинади Халқ таълими вазирлиги расмий сайтида.

Учрашув давомида томонлар халқ таълими йўналишида ҳамкорликни ўрнатиш, жумладан, Ўзбекистон мактабларида инглиз тилини, жумладан, STEM-таълимни жорий этиш масалаларини муҳокама қилишди.

Шерзод Шерматов қайд этди: “STEM-таълимни жорий этарканмиз, бизнинг фуқароларимиз мамлакатни тарк этмаган ҳолда юқори маош тўланадиган ишни топишларини истаймиз”.

Музокаралар чоғида таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун АҚШ маблағларини жалб қилиш, ўқитувчилар ва мактаб директорларининг малакасини ошириш, инглиз тили ва бошқа тилларни ўргатиш масалалари муҳокама қилинди.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг