Ҳамас ҳужуми: Исроилнинг ички разведка хизматининг собиқ раҳбари Le Figaro нашрига ўз таҳлилини тақдим этди

0
2046
Фото: Gil Cohen Magen/REUTERS

ЭКСКЛЮЗИВ – Шин Бетнинг собиқ амалдори контр-адмирал Ами Аялоннинг сўзларига кўра, «Ҳамаснинг қуролли қанотини йўқ қилиш учун Ғазода қуруқликдан ҳужум қилишдан бошқа илож йўқ».

Контр-адмирал Ами Аялон Исроил ички разведка агентлиги Шин Бетнинг собиқ раҳбари.

Le Figaro: – 2023 йил 7 октябрь, Исроилнинг “11 сентябрь куни” сифатида қайд этилганича қоладими?

АЯЛОН: – Исроилда кўпчилик бу драматик воқеаларга янги “Қиёмат куни уруши” дея қарамоқда. Атиги икки кун олдин биз 1973 йилдаги терактни эслагандик. Ва содир бўлган воқеа жуда ўхшаш эди. Ҳужум бутунлай кутилмаганда бўлди. Ва сабаблари, эҳтимол, бир хилдир. Аммо ўйлайманки, узоқ муддатда тарихимизни тушунишга ҳаракат қилсак, 2023 йил саҳифаси анча жиддийроқ кўринади. Бу ҳужум Исроилнинг қиёфасини ўзгартиради. Ҳудудимизда яҳудий давлати ташкил топганидан бери биринчи марта юзлаб тинч аҳоли ўз уйларида ўлдирилган.

Ушбу воқеалар билан боғлиқ даҳшат ва қўрқувнинг узоқ муддатли оқибатларини тушуниш учун бизга йиллар керак бўлади. Биз “Қиёмат куни” терминологиясини қўллаб келамиз, аммо бугунги кунда атмосфера умуман бошқача. Биз ўзимизни ҳимоя қилиш учун давлат яратдик. Биз армиямизни энг кучли ва самаралироқ қилиш учун катта маблағ сарфладик. Ва барчаси 2023 йил 7 октябрда барбод бўлди. Аксарият одамлар энди сиёсий етакчиларимиздан ҳеч нарса кутмаяптилар. Лекин ҳа, биз ҳали ҳам ҳарбий бошлиқларимиздан ниманидир кутаётгандик ва бу ҳам муваффақиятсизликка учради.

Исроил ҳукумати армиянинг огоҳлантиришларига қулоқ солмадими?

Аввалига бизнинг хавфсизлик кучларимиз томонида катта муваффақиятсизликка учраш содир бўлди. Ғазодаги барча разведка маълумотлари электрон кузатувга асосланган эди. Аммо ХАМАСнинг ҳарбий қаноти етакчилари, худди уларнинг етакчиси Муҳаммад Деиф каби, биринчи ва иккинчи Интифодалардан, шунингдек, Исроилнинг кўплаб ҳарбий амалиётларидан омон қолишди. Улар телефон ёки Интернетсиз қандай мулоқот қилишни билишади. Жуда кам сонли расмийларнинг, эҳтимол, улар томонидан амалга ошириладиган операциядан хабари бўлгандир. Бизнинг хизматларимиз беғараз бўлган эди.

Бундан ташқари, масъулиятнинг катта қисми шубҳасиз ҳукумат зиммасига тушади. Барча хавфсизлик идоралари раҳбарлари унга ҳозирги сиёсат нотўғри эканини, ундан душманларимиз фойдаланиши аниқ эканини айтишганди. Душманларимиз бизни заифлашаётганимизни, барқарорлигимиз ва бирлигимиз заифлашаётганини кузатишаётганди. Улар мамлакатда суд-ҳуқуқ ислоҳоти туфайли юзага келган инқироз атрофида катта бўлиниш пайтини англаб олдилар. Албатта, сиёсатчилар қулоқ солмади. Айниқса, Ғарбий Соҳил ҳақидаги огоҳлантиришлар борасида. Исроил ҳукумати Фатҳ ва Фаластин маъмурияти ҳокимиятни ҲАМАСга топширар экан, энди шерик бўлолмаслиги учун барча ишни қилиб бўлганди.

Бу ҳужум Исроилнинг қиёфасини ўзгартиради. Ҳудудимизда яҳудий давлати ташкил топганидан бери биринчи марта юзлаб тинч аҳоли ўз уйларида ўлдирилди.

Бугун Ғазода ҲАМАС бор, Ғарбий Соҳилда эса ҳеч кимимиз қолмаган. Аксарият фаластинликлар, ҳатто Ғарбий Соҳилда ҳам, Фаластин маъмурияти ва айниқса, унинг раҳбари Абу Мазенни Исроил билан ҳамкорлик қилади, дея билади. Биз 2006 йилдан бери ҲАМАСнинг остонамизда қуролланишига рухсат бериб, чидаб бўлмас ҳолатларга сабр қилиб келдик. Биз Қатарга уларга маблағ беришига рухсат бердик, бу эса унга қуролланиш имконини берди. Биз Ҳамас муаммосини ҳарбий ҳужумлар ва сулҳлар орқали ҳал қилдик. Ҳар сафар Ҳамас бироз кучлироқ бўлаверди. Ҳукуматимиз эса Ғазодаги асосий муаммони иқтисодиёт билан боғлиқ деб ҳисоблаб келди ва уларга бироз нафас олишига имкон бериб, 7 октябрь ҳужумидан икки ҳафта олдин ҳудудимизга кирган минглаб фаластинликларга ишлаш рухсатномаларини берди. Ҳамас – бу структуравий ташкилот, Ҳамас-бу мафкура, Хамас-бу  ижтимоий ҳаракат. Ҳаракатнинг ҳарбий қаноти бўлган Изз-ад-Дин ал-Қасам бригадалари билан курашишимиз керак. Биз остонамизда бошқа бундай улкан ҳарбий салоҳиятга эга бўлганлар бўлмаслигини таъминлашимиз керак. Бу эса кенг миқёсли ҳарбий операция ўтказишни талаб этади.

Ғазода қуруқликдаги ҳарбий операцияни ўтказишдан бошқа иложи йўқми?

Ҳа, Изз-ад-Дин ал-Қасам бригадаларини йўқ қилишдан бошқа иложимиз йўқ. Лекин биз Фаластинда ҳамкор яратиш бўйича сиёсатимизни бутунлай ўзгартиришимиз керак бўлади. Биз бошидан айтишимиз керакки, бизнинг урушимиз Фаластин халқига қарши эмас. Бизнинг урушимиз Ҳамаснинг ҳарбий қанотига қарши қаратилган. Ҳужум қилишдан олдин, биз тинчлик ташаббусларини қабул қиладиган ва биз билан икки давлат ҳақиқатини муҳокама қилишни хоҳлайдиган, фаластинликлар билан гаплашадиган ҳақиқатни яратмоқчи эканлигимизни айтишимиз керак. Лекин бугунги кунда Исроил тепасига келадиган ҳукуматнинг бирортаси бунга рози бўлишига ишончим комил эмас. Бироқ, агар буни қилмасак, зўравонлик кучайишини кўрамиз. Ҳатто бугун ҳам Исроил фаластинликлар- бу халқ эканлигини тан олишдан бош тортмоқда. Иқтисодий ривожланишнинг ўзи улар учун етарли бўлмайди.

Агар Фаластин масаласи Фаластин давлатини ташкил этиш орқали ҳал қилинганида, ҳафта охирида содир бўлган воқеаларнинг олдини олиш мумкин эди, деб ишонасизми?

Бу аниқ. Мана, Исроилнинг хавфсизлик концепциясига  қаранг. 50 йил муқаддам “Қиёмат куни” урушидан олдин биз тинчликдан кўра ерларга эга бўлишни афзал кўрардик, чунки тинчлик биз учун муҳим эмас эди. Бизнинг мақсадимиз хавфсизлик эди. “Қиёмат куни” уруши зарбасидан кейингина биз хавфсизликни таъминлаш учун тинчлик зарур деган хулосага келдик. Биз Миср билан фақат “Қиёмат куни”даги жароҳатлар туфайли сулҳга эришдик ва фаластинликлар билан фақат Мадридда, кейин эса биринчи Интифода туфайли Ослода музокараларни бошладик. Охир-оқибат, биз фақат шиа террори ва худкуш портлашлар туфайли Ливанни тарк этдик. Ғазо секторини фақат иккинчи Интифода туфайли тарк этдик. Мен айтиб ўтган барча ҳолатларда халқаро ҳамжамият муҳим рол ўйнади. Бугун биз фожиани бошдан кечирмоқдамиз ва бу ҳеч кимни қизиқтирмайди. Биз бунда ҳеч кимни айблай олмаймиз. Ўзимизга қарамасак, бизни ҳеч ким қутқара олмайди.

Араб дунёси ҳақида нима дейиш мумкин? Бу Иброҳим келишувининг якуними?

Ҳеч нарса мутлоқо ўлик бўлмайди. Лекин, энг муҳими, муаммоларимиз йўқ бўлиб кетмади. Иброҳим келишуви имзоланганда кўрганларимиз билан, араб дунёси у ерда кўрган нарсалар ўртасидаги фарқни кўриш ҳайратланарли. Улар Нетаньяху томонидан режалаштирган зудлик билан аннексия қилиш ишларини тўхтатиш мақсадида шартномаларни имзоладилар. Бу шартлардан бири эди. Ҳукуматимиз “ҳа” деди, кейин эса тинчлигимиз учун пул тўламаганимизни жамоатчилигимизга тушунтирди. У аннексияларни дарҳол эмас, аста-секин бошлаймиз, деб тушунтирди. Ва шунинг учун ҳам биз ўз сўзимизда турмаймиз.

Қуруқлик орқали ҳужум қилиш Исроил учун тузоқ ҳисобланадими?

Бу жуда қийин бўлади. Биламан, бу мақсадга эришиш учун минглаб фаластинликларни ўлдиришимиз керак бўлади. Қанча Исроил аскари ва қанча тинч аҳоли ҳалок бўлишини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайман. Яна шуни биламанки, биз Ғазода қанча кўп фаластинликни ўлдирсак, Ҳизбуллоҳнинг мамлакат шимолига аралашуви эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Ва Ғарбий Соҳилда террор даражаси ошади. Иорданияда, Мисрда араб кўчаларида нима бўлади… Номаълум бўлган нарсалар кўп.

Аммо ҲАМАСнинг ҳарбий салоҳияти йўқ қилиниши керак, чунки бугун биз ўзимизни жуда оғир вазиятга тушириб қўйдик.Чунки бизнинг тийиб турувчи кучларимизнинг таъсири юқори даражада обрўсизланиб кетган. Сўнгги икки кун ичида биз тасаввур ҳам қила олмайдиган нарсаларни кўрдик. Бу қирғин эди. Болалар ва аёллар ўз уйларида ўлдирилган, нафақат ўқотар қуроллар билан. ҲАМАСнинг эса ҳарбий қанотини йўқ қилиш учун қуруқликдан ҳужум қилишдан бошқа иложимиз йўқ, чунки биз фақат ҳаводан бомбардимон қилиш билан 2 миллион одамни ўлдира олмаймиз.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг