Исроиллик вазир Нетаняхунинг Саудияга бориб, валиаҳд шаҳзода ва Помпео билан учрашганини тасдиқлади. Аввалроқ, Саудия буни инкор этганди

0
1165
Фото: Reuters

Бош вазир Биньямин Нетаньяху Саудия Арабистонига сафар қилиб, валиаҳд шаҳзода билан учрашди, деди душанба куни Исроил расмийларидан бири. Бу Исроил раҳбарининг Қиролликка уюштирган биринчи расмий ташрифи бўлди.

Аввалроқ, Исроил ОАВлари Нетаньяху якшанба куни Қизил денгиздаги Неом шаҳрига валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан музокаралар олиб бориш учун яширинча учиб кетганини хабар қилганди.

23 ноябрь куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ал Сауд Валиаҳд шаҳзода ва Нетаньяхунинг учрашуви ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Мен Помпеони аэропортда кутиб олдим ва у билан учрашувга бордим. Кейин уни яна аэропортга олиб бордим. Ушбу учрашувда Саудия Арабистони ва Америка расмийларидан бошқа ҳеч ким йўқ эди” деди Ташқи ишлар вазири.

Исроил Мудофаа вазири Бенни Ганц ўз нутқида Нетаньяхунинг «Саудия Арабистонига махфий ташрифини масъулиятсизларча ошкор қилинганини” қоралади.

Исломнинг пайдо бўлган жойи ҳисобланувчи Саудия Арабистони узоқ вақтдан бери Фаластинни ҳимоя қилиб, Исроил билан расмий алоқалардан қочиб келаётган эди. Аммо, БАА, Баҳрайн ва Судандан кейин Саудия ҳам Исроил билан алоқаларни тиклайдиганга ўхшайди.

21 ноябрда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Қироллик Исроилга нисбатан ўз позициясини ўзгартирганми ёки йўқми деган савол берилди. У Қироллик «узоқ вақтдан бери» Исроил билан алоқаларни нормаллаштиришни қўллаб-қувватлашини, аммо, бунинг учун Исроил ва Фаластин «доимий ва тўла тинчлик битими»га эришиши кераклигини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг