Hub: 100 соат давомида ишлайдиган симсиз қулоқчин (наушник) тақдим этилади

0
3167

Apple томонидан тақдим этилган  AirPods  пайдо бўлиши билан, симсиз қулоқчинлар бутунлай модага айланиб кетди. Ассортиментни Hubнинг янги қулоқчинлари тўлдириб, келгусида рекорд даражадаги автономлигини ваъда бермоқда.

Hubлар одатий тарзда яратилган – бир-биридан бевосита мустақил бўлган иккита қулоқчиндан ва кейсдан иборат ҳамда кейсда сақланади ва қувватланади.

Ишлаб чиқарувчи,  ўз қулоқчинларини бир марта қувватлантирганда  8 соат ишлашини ваъда қилмоқда ва кейснинг автоном тарзда ишлаши 100 соатга етиб боради. Таққослаш учун, AirPods ўртача 5 соат ишлайди, кейс эса уларни 3-4 марта қувватлантиради.

Қўшимча бонуслардан – қулоқчинлар кейсидан смартфон учун ташқи қувватловчи сифатида фойдаланиш мумкин. Шунингдек кейсни Qi  симсиз қувватлантириш қурилмаси орқали зарядлаш мумкин.

Қулоқчинларнинг бошқа хусусиятларидан IPX5 стандарти бўйича сувдан ҳимоя қилиш мумкин – уларда сузиб бўлмайди, аммо ёмғир уларга зарар келтирмаслиги керак. Яна улар Google ва Appleнинг овозли ёрдамчилари билан бирга ишлаши мумкин.

Нархи

Қулоқчинларгаи олдиндан буюртма бериш учун нархи $ 89ни ташкил этади. Етказиб бериш 2019 йил январига мўлжалланган

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг