Ҳиндистон хавфсизлик хизмати Кашмирда 3 кишини ўлдирди

0
2037
манба: ИноСМИ

Кашмирнинг Ҳиндистон назоратидаги қисмида  отишмалар оқибатида уч нафар исёнчи ўлдирилган ва улар яшаб турган уйда бир фуқарони қутқариб қолинган. Бу ҳақида Ҳиндистон полицияси хабар берди.

Ҳиндистон 5 августдан буён Кашмирнинг ўз назоратидаги ҳудудида қаттиқ чекловларни жорий қилиб келмоқда.

Ҳиндистон исёнчиларни қуроллантириш ва тайёрлашда Покистонни айбламоқда.  Исломобод бу айбловларни рад этди.

Шу билан бирга, Ҳиндистоннинг Кашмирдаги маҳаллий ҳукумати Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг БМТда жума кунги нутқи туфайли юзага келиши мумкин бўлган норозиликларнинг олдини олиш учун шанба куни одамларнинг ҳаракатига чекловларни кучайтирди.

Аҳолисининг кўпчилигини мусулмонлар ташкил этувчи Кашмир узоқ вақтлардан бери Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можароларнинг маркази бўлиб келмоқда.  Кашмирнинг бир қисмини Ҳиндистон бошқарса, бошқа бир қисмига Покистон эгалик қилади. Лекин иккала давлат ҳам бу ҳудуд тўлиғича ўзларига тегишли эканини даъво қилишади.

 

манба

Теглар:

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг