Ҳиндистон ривожланган мамлакатлардан иқлим ўзгаришларига қарши курашда ёрдам сўрамоқда

0
1974
Манба: India Ivan Shilov

Ҳиндистоннинг атроф-муҳит бўйича федерал вазири Пракаш Жавадекар ривожланган мамлакатлардан иқлим ўзгаришига қарши курашда молиявий ва технологик ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақида Ҳиндистоннинг «Aj Tak» нашри хабар бермоқда.

Жавадекар Пракаш билан суҳбатда Ҳиндистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўраётганини таъкидлади. Вазирнинг сўзларига кўра, бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги ҳукуматнинг бир марталик пластмассадан фойдаланишни бутунлай бекор қилиш, шунингдек, 2022 йилга қадар альтернатив энергия манбаларидан электр энергиясини ишлаб чиқаришни 175 ГВт га етказиш режалари иқлим ўзгаришлари билан курашишга қаратилган. Пракаш Жавадекар, шунингдек, дунёнинг ривожланган давлатларини ушбу мақсадларни амалга оширишда Ҳиндистон ва бошқа ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатишга чақирди.

Аввалроқ, 15 август куни Бош вазир Нарендра Моди Ҳиндистоннинг бир марталик пластмассадан фойдаланишдан бутунлай воз кечиш нияти борлигини маълум қилганди. Янги давлат дастурининг бошланиши 2 октябрга белгиланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг