23 феврал куни Африканинг ғарбий қисмида жойлашган Гвинея мамлакатида эбола вирусига қарши эмлаш дастури бошланади. Ҳозирда Гвинея ҳукумати ушбу касалликнинг қайта авж олишига қарши курашмоқда.
Эбола 2013-2016 йилларда Гвинея, Серра Леонева Либерия мамлакатларида кенг тарқалиб, 11 300 кишини ҳаётдан олиб кетганди. Гвинеяда ўтган ҳафтада эбола вирусияна тарқала бошлади. Шунинг учун мамлакат ҳукумати эмлашни бошламоқда. Яқин кунларда Гвинеядан ташқари Конго Демократик Республикасида ҳам эболага чалинган одамлар қайд этилган.
Гвинея душанба куни эбола ваксинасининг 11 минг дозасини қабул қилиб олди. Чоршанба куни АҚШдан яна 8700 дозадаги вакцина келиши кутилмоқда.
Эболага чалинган беморларда иситманинг кучли шакли кузатилади. Касалликнингоғир формасида эса тўхтатиб бўлмайдиган даражадаги қон кетиши юз беради. Эбола беморларнинг таналаридан чиқадиган суюқликлар орқали бошқаларга юқади. Шунинг учун беморлар билан бирга яшайдиган ёки уларга ғамхўрлик қиладиган одамларнинг ушбу касалликка чалиниш хавфлари юқори бўлади.