Германия Толибон билан алоқаларни кенгайтирмоқчи

0
697

Германия ҳукумати Толибон билан мулоқотни фаоллаштириш ниятида. Бу ҳақда Welt am Sonntag` нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, яқин ҳафталарда Германия элчиси Маркус Поцел Афғонистонга ташриф буюради. Унинг мақсади Толибон билан музокаралар олиб бориш.

Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишдир. Айни вақтда Берлин Толибон томонидан берилган паспортларни тан олиш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳукуматнинг айтишича, бу Германия қуролли кучларига ёрдам берган афғонларнинг мамлакатни тарк этишини осонлаштириши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг