Мустақил ОАВ қандай қилиб ва қай воситалар билан йўқ қилиниши мумкин

0
1900
Манба: uz.tgstat.com/www.kapitalbank.uz

“Капиталбанк”нинг kun.uzни судга бергани ва 165 млн.сўмлик даъво киритгани тўғрисидаги хабар беихтиёр 2000 йиллар бошида Владимир Путин Россияда ҳокимиятга келгандан кейин мустақил оммавий ахборот воситаларини қандай қилиб ва қай воситалар билан йўқ қилгани ҳолатларини эсга туширади.

Кўпчилик билмайди ёки эсламайдики, Россияда сўз эркинлиги ва мустақил ОАВлар расмий цензура ва назорат йўли билан эмас, матбуотни иқтисодий бўғиш ва бажариб бўлмас суммадаги даъволар билан амалга оширилган. Буни НТВ, ТВ6, ТВС, Нью таймс кабиларнинг мисолида кўриш мумкин.

Ҳозир ҳам чекка-чеккаларда, анча кичрайган аудиториялар билан ишлаётган кам сонли мустақил ОАВлар асосан шундай йирик суммадаги даъволар билан ёпилиш арафасига келтирилади ёки уларнинг попуги пасайтирилади. Бу билан ОАВлар ўз позицияси ёки материаллари учун жавобгар бўлмасликлари лозим, уларни судга бермаслик жоиз, демоқчимасмиз, албатта улар жавобгар, лекин биринчи навбатда улар репутацияси ва аудитория йўқотиши мумкинлиги билан масъул.

Шунинг учун нормал дунёда ОАВга қарши даъволарда иқтисодий талаб рамзий 1 доллар кўринишида тақдим этилади. Судда ютқазган ОАВ учун бунинг ортидан аудитория ёки репутациянинг йўқотилиши кўпроқ масъулият ва жавобгарлик юклайди.

P.S. Кўрсатгулик қилмасин, бир кун келиб “Капиталбанк” ёки унинг акциядорлари манфаатларига қарши зўравонлик ёки қонунсизлик ҳолатлари юз берса, буни биринчи бўлиб эркин матбуот ва балки kun.uz кун тартибига олиб чиқади, уларга минбар вазифасини бажаради.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг