Эрдўған Трамп билан Сурия масаласини муҳокама қилмоқчи

0
1994
Манба: Reuters

Ушбу ойнинг охирида Туркия президенти Таййип Эрдоған АҚШ Президенти Дональд Трамп билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти йиғилишида учрашмоқчи. Учрашувда  Суриянинг шимоли-шарқидаги ҳарбий операцияларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

Туркия ва Америка Қўшма Штатлари якшанба куни Сурия шимолида қўшма ҳарбий назоратни бошлашлари керак. Туркия Сурия чегараси бўйлаб «хавфсиз зона»ларни яратмоқчи.

Туркия Суриядаги нотинчликлар сабаб 3,6 миллион қочқинни қабул қилган ва аллақачон Суриянинг шимоли-ғарбий қисмида назоратни қўлига олган. Энди у Суриянинг курд жангариларини чегарадан узоқлаштириш ва кўп сонли Сурияликларнинг ватанларига қайтиши учун шароит яратиб бериш учун шимолий-шарқда ўз ҳарбий кучларини кенгайтиришни хоҳламоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг