Франциянинг шимолий шарқида, Элзасда жойлашган Колмар шаҳрида асосий масжидга кириш эшигига номаълум машина келиб урилган. Бу ҳақида 22 сентябрь куни Agence France-Presse (AFP) хабар берди.
Ҳодиса 21 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан 23:00) да содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, машина ҳайдовчиси қасддан бир неча киши бўлган масжиднинг эшигига атайлаб машинада ҳужум қилган.
Ҳодиса натижасида фақат автоулов ҳайдовчисининг ўзи енгил жароҳат олган. У воқеа жойида ушланиб, касалхонага ётқизилган. Таъкидланишича, у яқин келажакда психиатр томонидан кўрикдан ўтказилади. Бундан ташқари, ушланган шахс терговчилар томонидан сўроқ қилинади.
Минтақавий мусулмонлар кенгаши, Элзас имомлари кенгаши ва Элзас диний раҳбарлари ўзларининг баёнотида «ибодат жойига қарши қилинган хатти-ҳаракат»ни қоралашди ва адолат ғолиб бўлишига умид қилишди ҳамда келгусида «бу даҳшатли воқеа учун бутун дунё эътибор қаратишини» таъкидладилар.