Facebook яна можарога аралашиб қолди

0
1762
Foto: The Verge

Ҳозирда Facebook асосчиси Марк Цукерберг фаолияти Cambridge Analytical билан боғлиқ жанжал ва Facebook’нинг сиёсий ташвиқотларга алоқадорлиги борасида масалалар сабаб демократ Алехандра Оcасио-Cортез томонидан саволга тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Facebook ижрочи директори Вакиллар палатаси қаршисидаги молиявий хизматлар идорасида «Либра» – Facebook’нинг рақамли пул лойиҳасига бағишланган тингловда бир гуруҳ қуйи палата аъзолари томонидан танқид остига олинган.

«Либра лойиҳаси ҳақида тугал қарорга келишдан олдин, назаримда сизнинг ва Facebook’нинг демократияга муносабати билан боғлиқ ўтмишига назар солишимиз мақсадга мувофиқ бўларди», деди Александра Цукербергга қарата.

Цукербергнинг таъкидлашича, Facebook зўравонлик ёки сайловчиларни чеклаш ҳолатлари кузатилганда, сайтда берилган рекламаларнинг ўчирилишини қўллаб-қувватлайди. Аммо, «бу ҳолатлар содир этилмаса ҳам ташвиқот материлларида ёлғондан фойдаланилган бўлса, Facebook мамурияти бунга нисбатан қандай чора кўради?», деган саволни Цукерберг очиқ қолдирган.

Аввалроқ хабар берилганидек, бу ой бошида Facebook Трамп кампанияси томонидан тақдим этилган ва собиқ вице-президент Жо Байденнинг Украинадаги фаолиятини нотўғри акс эттирган рекламасини сайтдан ўчириб ташлашни рад этган эди.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг