Финляндия аҳолиси фақатгина мигрантлар ҳисобига кўпаймоқда

0
2251

Финландия аҳолиси мигрантлар ёрдамида кўпаймоқда, дея хабар беради Фин статистика маркази. 

Биргина 2018 йилнинг ўзида мамлакат аҳолиси 5 мингга ошган. Ҳозирда мамлакат аҳоли сони 5.5млнни ташкил қилмоқда. 

Шу йилнинг июль ойи охирига қадар ўртача 17 минг киши мамлакатга кўчиб келган бўлиб, шу давр ичида 8 минг киши мамлакатни тарк  этган. 

Шу билан бир вақтнинг ўзида, мамлакатда туғилиш кескин суръатларда пасайиб кетмоқда. Бу йилнинг январь ойидан июль ойига қадар бу ерда жами 28 минг бола дунёга келган бўлиб, бу ўтган йилги худди шу давр мобайнидаги туғилишлар сонидан 1500 тага кам демакдир. 

Янги туғилганларнинг сони вафот этганларга қараганда 4000 га кам экани ҳам қайд этилган. 

2018 йилнинг 1 январь санасидаги статистикасига мувофиқ Европа Иттифоқи аҳолиси сони 512.6 млнни ташкил қилган. Бир йил аввалги статистикага биноан эса, аҳоли сони 511.5 млнни ташкил қилган.
 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг