Эронда коронавирусдан неча киши вафот этди?

0
1919
Фото: Ali Khara via REUTERS ATTENTION EDITORS - THIS PICTURE WAS PROVIDED BY A THIRD PARTY

Яқин Шарқда коронавирус энг кўп тарқалган Эронда вафот этганлар сони 2,640 кишига етди ва вирусни юқтириб олганлар сони 38,309 кишини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда якшанба куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими Алиреза Ваҳабзаде твиттерда маълум қилган.

«Сўнгги 24 соат ичида 123 та ўлим қайд этилди ва яна 2,901 кишида вирус борлиги аниқланди. Бу билан ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 38,309 кишига етди», деб ёзган Эрон соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси Алиреза Ваҳабзаде ўз твиттер саҳифасида.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Киануш Жаҳанпур давлат телевидениясига берган маълумотларига кўра, беморларнинг 3,467 нафари оғир аҳволда.

«Мен мамнуният билан шуни маълум қиламанки, мамлакат бўйлаб 12,391 киши вирусдан тузалди. Касалликдан вафот этганларнинг ўртача ёши 69 бўлди” дейди Жаханпур.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг