Эрдўған Сурияни ортга чекинишга чақирди

0
1924
Фото: AFP

Чоршанба куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияни шимоли-ғарбий Идлиб провинциясидан ҳарбий кузатув пунктларидан қўшинларини олиб чиқишга чақирди.

“Айни пайтда бизнинг 12 та кузатув постимиздан иккитаси Сурия ҳудудидадир. Сурия ҳукумати февраль ойининг охиригача бизнинг кузатув постларимизни тарк этади деб умид қиламиз. Агар ҳукумат кучлари орқага чекинмаса, Туркия барча масалаларни ўз назоратига олишга мажбур бўлади», деди у ўз партиясининг Анқарадаги йиғилишида.

Идлибда 3 феврал куни Сурия ҳукумати қўшинларининг ҳужуми сабаб саккиз нафар турк аскарлари ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. Туркия бунга жавобан камида 13 нафар Сурия ҳукумати қўшинини ўлдирди. Эрдўған бу ҳудудда турк кучларига берилган зарбаларга шундай жавоб қайтарилишини ҳам таъкидлаган.

«Туркия қуролли кучларининг ҳаво ва қуруқликдаги кучлари Идлиб минтақасида эркин ҳаракат қилади ва керак бўлганда бу ерда операция ўтказадилар» деди Эрдўған.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг