Эрдўған Кипр муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли бу оролда иккита давлат қуриш эканини айтмоқда

0
1182
Фото: AFP

10 феврал куни Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Кипр масаласи ҳақида гапириб, бу ерда узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли мазкур оролда иккита мамлакат тузиш эканини таъкидлади.

8 февралда Греция ва Кипр раҳбарлари мазкур масалани ҳал қилишда Туркия таклиф этаётган икки давлат тузиш режасини рад этиб, бу борада фақат БМТ қарорларига асосланган тинчлик битимини қабул қилишларини айтишганди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигидаги музокаралар келаси ойда бўлиб ўтади.

Эрдўған Кипр ва Грециянинг ушбу баёнотида Кипрдаги турк ҳукуматини менсимаслик юзага чиқаётганини айтиб, эндиликда илгари муваффақияциз бўлган таклифларни муҳокама қилишнинг фойдаси йўқлигини айтди.

“Эндиликда бу муаммони ҳал қилишда ягона йўл иккита ҳукумат ташкил қилишдир. Сиз буни қабул қиласизми ёки қабул қилмайсизми энди федерация мавжуд эмас. Фақат шу шарт билангина Кипр билан музокаралар столига ўтирамиз. Акс ҳолда ҳамма ўзи хоҳлагандек ишни қилиши керак бўлади” дейди Туркия президенти депутатларга қилган нутқида.

Туркия 1974 йилда Кипрга бостириб кирганди. БМТнинг ўтган йиллар давомида бир нечта қарорлар чиқарганига қарамай, Туркия ва Туркия Кипри ушбу оролда конфедерация ёки иккита ҳукумат тузилишини талаб қилиб келмоқда. Халқаро тан олинган Греция Кипри эса ушбу талабларни рад этади. Чунки, агар оролда иккита ҳукумат тузилса, Туркия Кипри суверенитетга эга бўлади.

Туркия ва Греция ўртасида бир неча йиллардан бери келишмовчиликлар рўй бермоқда. Бу можароларга асосий сабаб Ўрта Ер Денгизининг шарқий ҳудудларидаги табиий ресурслар ва денгиз чегаралари ҳисобланади.

Туркия ва Греция ўтган ойда музокараларни қайта бошлаганди. Аммо, Эрдоған чоршанба кунги нутқида Греция Бош вазири Кириакос Мицотакис билан учраша олмаслигини айтган.

“Мицотакис менга қарши чиқди. Энди сиз билан қандай қилиб музокаралар столига ўтирамиз? Аввал ўз ҳаддингизни билиб олинг. Агар чиндан ҳам тинчлик хоҳлаётган бўлсангиз, менга қарши чиқманг” деди Эрдўған.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг