Қозоғистон ЕОИИ давлатларига ультиматум қўйди

0
2067
манба: ИА Регнум

Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги позицияси ҳақида қайғуряпти. Ўйиннинг тенг бўлмаган қоидалари, ҳукуматни ассоциация аъзоларига бир қанча саволлар билан мурожаат қилишга ундади, деб хабар берган LS.

Евроосиё ҳукуматлараро кенгашида Бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги делегеция бир қанча масалаларни ўртага қўйган.

Жумладан, Интеграция ва Савдо вазири Бахит Султонов дори-дармон воситаларини ўзаро автоматик тан олиш муаммосини ҳал этишни таклиф этган.

“Муайян дори воситалари нархлари мамлакатларимизда 2 ёки 3 баробаргача фарққа эга. Бунинг сабаби эса дори воситаларини рўйхатга олишни тан олиш тизимининг кечиктирилаётганидир. Таклифимизга кўра, Евроосиё комиссияси дори-дармон воситаларини қўшимча текшириш тартибисиз ўзаро тан олиш тизимини жорий этса, бу барча томонлар учун манфаатли бўлган бўларди”, дейди Султонов.

Бугунги кунда, Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини Россия ва ЕОИИнинг бошқа мамлакатларига олиб киришда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарларнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатларни тақдим этиши шарт. Сертификатни талаб қилиш тўғри, албатта. Аммо, бугунги кунда бундай сертификат ҳар бир товар партияси учун талаб қилинади. Шу жумладан, сақлаш муддати чекланганлар учун ҳам», – деди Султонов.

Тегишли сертификатни олиш процедураси эса бир кундан уч кунгача давом этади.

«Яъни, ҳар бир партия учун, масалан, Россия ёки Қирғизистонга экспорт қилинадиган қаймоқ ёки кефир учун ҳам алоҳида ишлаб чиқарилганлик сертификатини олиши керак. Бу нафақат экспортчига қўшимча молиявий юкни юклайди, балки маҳсулотимизнинг яроқлилик муддатини ҳам қисқартиради», – деди Савдо вазирлиги раҳбари. У масалани ҳал қилиш учун ишчи гуруҳ тузилиши лозимлигини қўшимча қилган.

У яна Қозоғистон ЕОИИ алкоголь бозорида иштирокчилар учун тенг шароитлар қарор топиши истагида эканлигини билдирган. Савдо вазири ҳатто ультиматум қўйишга мажбур бўлган.

“Аввалроқ айтганимиздек, Қозоғистон томони агар иттифоқдаги қатнашувчилар маҳаллий маҳсулотлар эркин савдоси учун ўз бозорларини очишни исташмаса, у ҳам эквивалент чоралар билан ўз бозорини ҳимоялашга мажбур бўлади”, дея ўз баёнотида келтириб ўтган савдо вазири.

Ўз навбатида, Султонов Беларуссия томонини танқид остига олди.

«Биз бу масалани узоқ вақтдан бери Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг алкоголь бозорини тартибга солиш тўғрисида келишув билан ҳал қилишга чақирамиз. Биз мавжуд вазиятни ҳисобга олмаслик фикридан йироқмиз, бор-йўғи шерик-давлатлар билан биргаликда ЕОИИ доирасида ягона алкоголь бозорини ташкил этишга бўлган тўсиқларни бартараф этишга интиляпмиз”, – дея қўшимча қилди Султонов.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг