Дунёдаги энг баланд бино “Бурж Ҳалифа” яшил рангга бурканди

0
2576
Arab news

Чоршанба куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифини нишонлаш учун дунёдаги энг баланд бино ҳисобланувчи  “Бурж Ҳалифа”да Саудия байроғи акс этди. 829 метрли “Бурж Халифа”да Саудия Арабистонининг яшил байроғидаги оқ арабча ҳарфлар ва қилич тасвирланди.

 

Ушбу иншоот 2010-йилда қуриб битказилган бўлиб,  у Дубайнинг диққатга сазовор жойларидан бири ҳисобланади. Одатда, ”Бурж Халифа” турли хил байрамларни нишонлаш учун ўша байрамга мос рангларда жилванади. Маълумот ўрнида, шу йилнинг март ойида президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифи муноабати билан ушбу бинода мамлактимиз байроғи акс этганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг