Дунё бўйлаб ярим миллион одам коронавирус билан касалланди

0
1983
Фото: AFP

Дунё бўйлаб коронавируснинг инсон соғлиги ва мамлакатларнинг иқтисодиётига зарарлари ортиб бормоқда.

Ҳиндистон уйсиз аҳолисини овқат билан таъминлашда қийинчиликка дуч келаётган бўлса, Италия ўз саноатининг кўп қисмини тўхтатишга мажбур бўлди. АҚШда бир ҳафта ичида 3, 3 миллион киши ишсизлик нафақасини олиш учун мурожаат қилди.

Шу пайтгача дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олганларнинг сони ярим миллионга етди ва бу вирус 23,000 дан кўпроқ одамнинг ёстиғини қуритди.

Жонс Хопкинс университети томонидан олиб борилаётган ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирги кунга қадар 120 мингдан ортиқ одам коронавирусдан тузалди.

1,3 миллиард аҳолига эга бўлган Ҳиндистонда 21 кунлик комендантлик соати жорий қилинди. Мамлакатдаги кўп сонли камбағаллар тўсатдан ишдан маҳрум бўлди ва кўплаб оилалар тирикчилик қилишда катта қийинчиликка дуч келишмоқда. Чунки,аҳолининг аксарият қисми эҳтиёжлари учун етарли маблағни топиш учун ҳар куни ишлашларига тўғри келади. Уларнинг карантин пайтида кунларига яровчи жамғариб қўйган пуллари йўқ.

«Бизни биринчи навбатда ташвишга соладиган муаммо вирус эмас, балки озиқ-овқатдир», дейди Нью-Деҳлида яшовчи 60 ёшли одам ташийдиган арава ҳайдовчиси Сешеш Кумар. Унинг олти кишидан иборат оиласи Кумар кунда топган 300 рупий (4 доллар) билан кун кўради.

Коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони Италияда 8,200 киши, Испанияда 4,100 киши, Францияда 1700 киши атрофида бўлса, АҚШда 1000 дан ортиқ одам мазкур касаллик сабаб ҳаётдан кўз юмган.

Бизнес менежерларининг тадқиқотларига кўра, Европадаги компаниялар 2009 йилдан бери, энг тез суръатда ходимларни ишдан бўшатишмоқда. АҚШ ҳам иш ўринларини қисқартирмоқда:ўтган ҳафта ишсизлик нафақаси учун мурожаат қилган америкаликлар сони 1982 йилда ўрнатилган рекорддан беш баравар кўп бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг