Дубай узоқ танаффусдан кейин сайёҳларга ўз эшикларини қайта очди

0
1600
Фото: AFP

Дубай коронавирус туфайли деярли тўрт ой давом этган танаффусни якунлаб, 7 июлдан бошлаб хорижлик сайёҳлар учун ўз эшикларини қайта очди. Дубай бу билан туризм саноатини қайта жонлантиришга умид қилмоқда.

Эндиликда Дубайга келмоқчи бўлган сайёҳлар парвоздан олдинги тўрт кун ичида коронавирусга тест топширганликлари ҳақидаги натижани тақдим қилишлари талаб этилади. Агар, сайёҳларда бундай ҳужжат бўлмаса, улар Дубайга келгандан кейин ҳам тест топширишлари мумкин. Лекин текширув хулосалари тайёр бўлмагунча сайёҳлар ўзларини изоляцияга олишлари керак бўлади.

“Биз барча эҳтиёт чораларини кўрмоқдамиз ва сайёҳларни қабул қилишга тайёрмиз” дейди Дубайнинг Ташқи ишлар бўйича ходими Талал Ал-Шанқити.

Туризм анчадан бери Дубай иқтисодининг қон томири бўлиб келмоқда. Одатда, бу ерда октябрь ойида жазирама иссиқ камайганидан кейин туризм мавсумининг авж нуқтаси бошланади. Дубай ўтган йили 16.7 миллион нафар сайёҳни қабул қилган ва пандемия бошланмасидан олдин 2020 йилда 20 миллионта туристни жалб қилишни мақсад қилганди. Аммо, энди сайёҳлар сонини бу кўрсаткичга кўтариш учун яна икки ё уч йил керак бўлади.

Маълумот учун, Ҳозирда БААда умумий ҳисобда 52 600 киши коронавирусга чалинди ва уларнинг 326 нафари вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг