АҚШ Хитой ва Гонгконгнинг 24 нафар амалдорига нисбатан санкциялар жорий қилди

0
1114
Фото: AFP

17 март куни АҚШ Хитой ва Гонгконгнинг яна 24 нафар амалдорига нисбатан санкциялар жорий қилди. Ушбу чекловлар Хитой ҳукумати томонидан Гонгконгнинг автономлик мақомини бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига қаршилик қилишнинг давомидир.

Гонгконгда ўтган йили бир неча ойлар мобайнида ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Шундан сўнг ўтган йилнинг июн ойида Хитой ҳукумати ушбу мамлакатда янги хавфсизлик қонунини жорий қилди ва бу ердаги демократия фаолларининг кўпчилигини ҳибсга олди. Бу ҳолат Ғарб давлатлари, хусусан, Британия ва АҚШ томонидан Гонгконгнинг автономиясига қарши ҳаракатлар деб баҳоланди.

АҚШ томонидан санксияга учраган 24 мансабдор шахслар орасида Хитой Коммунистик партиясининг юқори лавозимдаги аъзоси Ван Чен, шунингдек, Гонконгнинг Хитой парламентидаги вакили Там Йи Чун ҳам бор. Йи Чун Гонгконгда жорий қилинган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунни ишлаб чиққан коммиссия аъзоси ҳамдир.

АҚШ ўтган йилнинг октябрида ҳам Гонгконгдаги 10 кишига иқтисодий чекловлар жорий қилганди. Улар орасида Гонгконг раҳбари Керри Лам ҳам мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг