Дмитрий Песков коронавирус билан касалланган

0
1989
Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Кремль вакилининг сўзларига кўра, у бир ой олдин президент билан шахсан учрашган

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ўзининг коронавирус билан касалланганлигини тасдиқлади.

«Ҳа, мен касал бўлиб қолдим», деди у ҳақиқатан ҳам коронавирус билан касалланганми деган саволга жавобан. «Мен даволанаяпман», деди.

Песковнинг ТАССга хабар беришига кўра, у бир ойдан кўпроқ вақт давомида давлат раҳбари Владимир Путин билан шахсан суҳбатлашмаган. Президент билан шахсан охирги марта қачон яқин мулоқатда бўлгансиз деган саволга Кремль вакили «Бир ойдан кўпроқ вақт олдин», деб жавоб берди.

Аввалроқ президентнинг матбуот котиби коронавирусга шубҳа қилинганлиги ҳақида «Незыгарь» телеграм канали хабар берган эди.

Коронавирус илгари Бош вазир Михаил Мишустинда, қурилиш вазири Владимир Якушев ва маданият вазири Ольга Любимовада ҳам анқиланганэди. 30 апрелдан бошлаб Мишустин тиббий муассасалардан бирида шифокорлар назорати остида қолмоқда, шифокорлар унинг ҳолатининг ижобий динамикасини қайд этишмоқда.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг