Дубай таксиларида коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланилади

0
1581
manba: AFP

Дубайнинг Йўллар ва Транспорт маъмурияти таксиларда коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишни жорий қилмоқчи, дея хабар берди WАМ ахборот агентлиги.

Ушбу технология ҳайдовчи ва йўловчиларнинг ижтимоий масофани сақлашлари ва юз ниқобларидан фойдаланишларини назорат қилади.

“Сунъий интеллектни ишлатиш 100 фоизлик натижани бериши маълум бўлди.Ҳозирда ушбу технология синов тариқасида қўлланилмоқда. Истиқболдаги режаларга кўра бу технология барча транспорт корхоналарига етказиб берилади”, дейди “Ақлли хизматлар” бўлими ижрочи директори Аҳмад Маҳбуб.

“Сунъий интеллект бир кунда 200 000 соатлик видеофайлларни ишлаб чиқиш имкониятига эга.Бу эса ишчиларнинг вақтини тежайди” дея қўшимча қилган Маҳбуб.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг