Буюк Британияда ҳам мактаблар вақтинча ёпилади

0
1353
Фото: www.jagranjosh.com

Чоршанба куни Буюк Британия коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун мактаблар ёпилишини эълон қилинди. Айни пайтда Британияда коорнавирус қурбонлари сони 104 та бўлди.

«Мактаблар жума куни тушдан кейин ёпилади»,  деди Бош Вазир Борис Жонсон матбуот анжуманида. Аммо, таълим муассасалари қачон қайта очилиши маълум қилинмаган.

Шу ҳафтанинг бошида Жонсон одамларга уйда туриб ишлашни ва кераксиз ижтимоий алоқадан ҳамда саёҳатлардан сақланишни маслаҳат бериб,  инфексиянинг тарқалиши авж олиб кетишидан огоҳлантирган эди.

«Ҳар бир инсон ўзларини ва оилаларини ҳимоя қилиш учун маслаҳатларга амал қилишлари керак,  энг муҳими,  кенг жамоатчиликни ҳимоя қилишимиз лозим»,  деди у.

Ҳозирги кунда Британияда 2, 600 кишида коронавирус борлиги қайд этилган. Аммо бош илмий маслаҳатчиси Патрик Валланс ўртача ҳисобда 55, 000 нафар британиялик вирусни юқтириб олган бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг