Ўзбекистонда иш қидираётган талабалар сони ортди

0
856
Фото:www.spot.uz

Ўзбекистонда 2021 йилда стажировка ва иш қидираётган талабалар сони ўтган йилга нисбатан 166 фоизга ошди, деб хабар бермоқда Spot HeadHunter маълумотлари таҳлилига таяниб.

Қайд этилишича, уларнинг аксарияти Тошкент, Самарқанд ва Фарғонада шаҳарларида. Талабалар орасида энг машҳур соҳалардан бири эса — савдо-сотиқ.

Ёш мутахассислар ўртасидаги рақобат ҳар йили ўсиб бормоқда, 2021 йилда у 2020 йилга нисбатан 25 фоизга ошди. Улар учун вакансиялар ва имкониятлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида нисбатан кўпроқ.

Иш берувчиларга келсак, ёш мутахассисларни қабул қилишга тайёр бўлган бўш иш ўринлари ўтган йилга нисбатан 99 фоизга ошган. Аксарият (96,4 фоиз) иш берувчилар иш тажрибаси бўлмаган номзодларни кўриб чиқишга тайёр.

Ёш мутахассисларга талаб юқори бўлган соҳалар сифатида савдо-сотиқ (29 фоиз), ахборот технологиялари (20 фоиз), консультация бериш (14 фоиз) қайд этилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг