Дунёнинг энг тинч ва хавфсиз давлатлари рейтингида Ўзбекистон 90 ўринни эгаллади

0
1412
Фото:yandex.ru

Дунёнинг энг тинч ва хавфсиз давлатлари рейтингида Ўзбекистон 163 давлат ичида 90 ўринни эгаллади, деб хабар беради Иқтисодиёт ва тинчлик институти (ИЕП).

Мамлакатимиз индекси 2,062 балл. Қайд этилишича, индекс қанчалик баланд бўлса, мамлакат шунчалик нотинч бўлади.

Иқтисодиёт ва Тинчлик Институти (ИЕП) дунёдаги барча ўзгаришларни ўрганадиган мустақил, нотижорат таҳлил марказидир. Тинчлик индекси нафақат урушларнинг борлиги ёки йўқлигини, балки зўравонликнинг йўқлигини, зўравонликдан қўрқиш даражасини, хавфсизликни, давом этаётган можаролар ва милитаризацияни ҳам ҳисобга олади.

Исландия, Янги Зеландия ва Дания тинчликсевар давлатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Рейтингни сўнгги бандида Афғонистон турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг