Буюк Британия Хитойга:”Гонгконг гавҳарини вайрон қилманг”

0
1804
манба: Мандарин

2 июнь куни Буюк Британия Хитой ҳукуматига Гонгконг масаласи бўйича мурожаат қилди.Унда Британия Пекинни Гонгконгда жорий қилмоқчи бўлаётган “авторитар” хавфсизлик қонунидан воз кечишга чақирди ва Хитойдан бу ҳаракатлари билан Осиё иқтисодиётининг муҳим ҳудуди бўлган Гонгконгни вайрон қилмасликни сўради.

Ўтган ҳафтада Хитой парламенти Гонгконг бўйича янги хавфсизлик қонунини маъқуллаган ва у Гонгконгдаги терроризм ва мавжуд ҳукуматга қарши исён каби муаммоларни ҳал этиши таъкидланганди.Унга кўра,Хитойнинг хавфсизлик ва разведка ташкилотлари илк бор бу шаҳар давлатда ўзларининг идораларини очишлари мумкин бўлади.

“Хитойнинг қайта ўйлаб кўриш ва бу қонундан воз кечиши учун вақти бор.Хитой Гонгконгнинг автономлик мақомини ҳурмат қилиши ва ўзининг мажбуриятларини ҳам унутмаслиги керак. Аммо,ҳозирги нохуш ҳолат шуки, Хитой бу ҳаракатини давом эттирмоқда ва анчадан бери иқтисодий тожнинг гавҳари бўлиб келаётган мамлакатни бўгиб ўлдирмоқда” деди Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

Глобал савдо марказлари индексига кўра,Гонгконг дунё савдо марказлари рейтинггида учинчи ўриндан олтинчи ўринга тушиб кетди.Ҳозирда бу рўйхатда Гонгконгдан олдин Нью Йорк,Лондон,Токё,Шанҳай ва Сингапур турибди.Ваҳоланки, Гонгконг 2019 йилда Осиёнинг биринчи рақамли савдо маркази эди.

Раабнинг айтишича,янги хавфсизлик қонуни “бир мамлакат,икки тизим” режимини бузиш ҳисобланади.Бу тизим 1984 йилда Британия ва Хитой ўртасидаги Қўшма Декларацияда тасдиқланган. Шунингдек, Рааб агар бу қонун кучга кирса,Британия Хитойга қарши иттифоқ тузишини айтиб ўтган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг